Қуръон китоб пастда туриши тўғрими?

02:15 / 29.09.2020 | хусния | 1103
Ассалому алайкум! Мен бозорда ёши улуғ бир аёл китоблар, кийимлар сотиб ўтирганини кўрдим, китобларга назар ташладим, 3 дона Қуръон китоб ва суралар бор китоблар, бошқа бадиий китоблар бор экан. Аммо китоблар турган стол баландлиги бир қарич чамаси. Баланд столига кийимлар тахлабди. Қуръон китоб инсондан пастда турмайди, дейди онам. Мен китобларни олдимда тепа столга қўйдим, чиройли муомала билан Қуръон белдан тепада туриш кераклигини айтган эдим, китобларни қўлимдан олиб, яна жойига қўйди. Фақат ўқиётганда тепада туриш кераклигини айтди. Бошқа иложим йўқ, деди. Кийимлар турган столга қўяйлик, дедим, истамади. Мана шу вазиятда ким ҳақ? Аслида саволим ким ҳақлигида ҳам эмас, Қуръон пастда турганда мен нима қилсам тўғри бўлади? Бозорни катталарига бир оғиз билдириш қилиб қўяй, десам, аёл кишиман хўжайним рухсат бермайди. Ўзингиз айтинг, дегандим, унамади, индамай қўя қолди. Аллоҳнинг розилиги учун Унинг китобини тепага олишга қўлимдан нима келса қилардим... Бозор тўла одам, Китобнинг турган жойни кўриб, дилим оғриди.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизнинг ишингиз тўғри. Кўнмаган бўлса, гуноҳи ўзига. Имкон бўлса, бошқалар ҳам танбеҳ бериши керак. Валлоҳу аълам!