Ассалому алайкум! Мен саволим учун узр сўрайман, анчадан буён ўзимни қийнаб келаётганлиги учун мажбур бўлдим. Барчамизга маълумки аёл ва қизларда виделения келади. Бу таҳоратни бузиши ҳақида биламиз. Мен баъзида таҳорат олиб бўлганимдан кейин ҳам шу ҳол такрорланади бунда фақат мустаҳаб қилиб намоз ўқиса ҳам бўладими ёки бутунлай бир бошдан таҳорат олиш керакми? Кўпчиликдан сўраб кўрдим кимдир янгидан тўлиқ таҳорат олинади деса, яна кимдир фақат мустаҳаб қилинса етади дейишди. Шунга ойдинлик киритиб беришингизни илтимос қилардим. Аллоҳ барча мусулмонлар қатори сизлардан ҳам рози бўлсин.