Маҳсулотга ҳалол белгиси

21:15 / 15.04.2017 | Савол | 1225
Ассалому алайкум!
Корхонамиз мева ва сабзавотларни қуритишга йўналтирилган.
Ҳозирги кунга келиб чет давлатларда харидорларимиз “Ҳалол” белгисини талаб қилмоқда.
Маҳсулотларга Россия диний идораси томонидан берилган «Халал» белгисига кўзим кўп бора тушган. Илтимос бу белгини олиш учун Ўзбекистонда кимга мурожаат қилиш керак ва қандай талаблар борлиги ҳақида сизларда маълумот борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бизни билганимиз мева ва сабзавотлар учун «ҳалол» деган кафолат шарт эмас. Валлоҳу аълам!.