Ассалому алайкум! Завол пайтида истиғфор нафл намоз ўқиб қўйдим, бу гуноҳимга қандай тавба килай, илтимос йўл кўрсатинг, қўрқиб кетяпман.
– Ва алайкум ассалом!
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كُلُّ بَنِي آدَمَ خَطَّاءٌ وَخَيْرُ الْخَطَّائِينَ التَّوَّابُونَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ بِسَنَدٍ صَحِيحٍ.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Барча одам боласи хатокорлардир. Хатокорларнинг яхшиси сертавбалардир», дедилар».
Термизий, Аҳмад ва Ҳокимлар саҳиҳ санад ила ривоят қилганлар.
Тавба уч иш билан камолига етади. Илм, ҳол ва амал. Банда гуноҳнинг зарарини билиши ва Аллоҳ таолодан узоқ қилиб, розилигидан маҳрум қилувчи нарса эканлигини билиш илмдир. Шу илм ҳосил бўлганидан мўминнинг қалби оғрийди ва бундан ўша қилган гуноҳига надомат ҳосил бўлади. Мана шу надомат ҳосил бўлиши ҳол ҳисобланади. Қайтиб ўша гуноҳга қўл урмайди ва келгусида ҳам ўша гуноҳга қўл урмасликка қасд қилади. Мана шу амалдир. Шу иш топилганида банда тавба қилди дейилади. Аллоҳ таоло эса “Бақара” сурасида
إِنَّهُ هُوَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ
37...Албатта, У тавбани кўплаб қабул қилувчидир, ўта раҳмлидир.
деб марҳамат қилган.
Валлоҳу аълам!