Ассалому алайкум! Аёл киши авратини ислом шариатига мос равишда ёпиши кераклигини иймони бор инсонлар тушунамиз. Лекин бозорга бориб шариатга мос кийим оламиз дисак, жуда қиммат. Борини олайлик десак, химар, абая деган кийимлар, масалан ўртача маош оладиганларнинг салкам ярим пулига тўғри келяпти. Қуръони каримда қиммат кийим олиш керак ёки шу айнан ҳақиқий ҳижобни қиммат нархларда сотиш керак дейилганми? Аврат ёпилиши керак дейилганку.
– Ва алайкум ассалом! Чеварга айтиб тиктирсангиз бўлади. Ҳақиқатда кийимлар нархи арзон эмас. Сабаби четдан етиб келиб бозорга чиққунича шундай қиммат бўлиб кетади. Шу боис ўзимизда ишлаб чиқаришга ҳаракатдамиз. Лекин кўп одамлар шу нарсани тушунишмаяпти. Ўзимизда ишлаб чиқарилган кийимларни сифатсиз деган тушунча пайдо бўлиб қолган. Четдан келадиганни талаб қилишади. Оқибатда нархлар сиз айтгандек бўлиб қолаверади. Валлоҳу аълам!