Қариндошлик алоқалари

16:35 / 07.10.2020 | NOZIMBEK JURAEV | 605
Ассалому алайкум! Мен турмуш қурганимга 26 йил тўлди. 5овсин яхшимиз. Лекин ҳозирда қайнотамдан қолган ер масаласида эрим катта овсиним билан муомала қилмайсан, деб айтди. Биз уришганимиз йўқ. Эримга қариндошлик алоқасини узиш гуноҳлигини тушунтира олмаяпман. Эримнинг гапмга киришим керакми ёки опам билан алоқани узишим?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Алоқани узманг. Чунки яқинлар билан алоқа қилиш фарз, мўмин мўминни уч кун ортиқ ҳижрон қилиши ножоиз. Ножоиз ишларда эрга итоат қилинмайди. Валлоҳу аълам!