Ассалому алайкум! Кичиклигимдан икки тараф қошимни ортасида йўқ жойи бор ва ўсмайди, ҳам терини рангги оқ билиниб жуда ҳунук бўлиб туради. Растушовка қилдириш гуноҳ бўлганлиги сабабли доим бўяб юраман. Бўямасам одамларни олдида жуда ҳижолатда бўлиб қоламан. Нега унақа ғалати? Ўсмайдими? деб сарайверишади. Шу сабабли қошимни йўқ жойларига қош эктирсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Сочни эктириш жоиз бўлгани каби қошни ҳам эктириш жоиз. Валлоҳу аълам!