Ассалому алайкум! Кўпчилик оилаларда намоз ўқийдиган ҳам, ўқимайдиганлар ҳам бор. Шундай инсонлар бор умуман намоз ўқишмайдию, лекин шундай меҳрибон бировга озори йўқ кўрган киши юзида нури бор экан дейди. Аммо шундай инсонлар ҳам борки, юқоридаги хислатларнинг тескариси, яъни намоз ўқийди аммо ҳулқи баъзида ёмон. Одамларни хафа қилиб қўяди. Шу икки инсон дунёдан ўтса намоз ўқимайдиган инсон жаннат аҳлидан бўладими? Ишдаги шеригимиз ўзларининг оилаларидан сўз очиб гапириб бердиларки, бир қариндошлари намоз ўқимас экан, лекин Рамазон ойининг рўзасини тутганларида шу куни дунёдан ўтган эканлар. Рўза тутган киши дунёдан ўтса жаннатга киради дедилар. Ҳатто оталари дунёдан ўтаётган вақтида ҳам оталари тилларидан калима айтиптилар, оталари ҳам намоз ўқимайди.
– Ва алайкум ассалом! Бандаларнинг хотимаси қандай бўлиши ёлғиз Аллоҳга аён. Жаннатга ёки дўзахга киришига Ўзи ҳукм қилади холос. Ибодат бундай нарсаларга қараб қилинмайди. Биз бандаларга бу амаллар фарз қилинганидан кейин уларни бажаришимиз шарт. Валлоҳу аълам!