Бўладими?

16:07 / 08.10.2020 | Abdulloh | 711
Ассалому алайкум! Сизнинг "Бинту Содиқ" каналингизда жуда ҳам фойдали маълумтлар кўп. Мен ўша маълумотларни компютеримга сақлаб олиб, ўзим учун тўплам қилсам бўладими? Кейин уни флешкага ўтказиб олиб, сўраганларга ҳам ўтказиб берсам бўладими? Баъзи жойларда манба кўрсатилмаган бўлади, шунда сўраганларга манбани шунчаки айтиб қўйиб, уларга ҳам ўтказиб берсам бўладими? Аллоҳ сиздан рози бўлсин!!!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Манбаси билан етказаверинг. Валлоҳу аълам!