Ассалому алайкум! Терлашга қарши чумоли ёғини тавсия қилган экансиз. Шундан фойдаланиш жараёнида антиперспирантлардан ҳам фойдаланса бўладими? Ёки самара бергунига қадар фақат чумоли ёғидан фойдаланиб турган маъқулми? Лимон кислотаси, истеъмол содасидан ҳам фойдаланса самара берадими?
– Ва алайкум ассалом! Ундан фойдаланиш жараёнида антиперспирантлардан фойдаланмаган маъқул. Чой содасидан фойдаланиш тер безларининг замбуруғли зарарланиши бўлсагина самара беради, физиологик тер ажралашининг кучайишида эмас. Валлоҳу аълам!