Ассалому алайкум! Шайх Ҳазратларини роҳимаҳуллоҳнинг жавобларида балиқ ва балиқ шаклидаги, ва яна битта-иккита аниқ берган турларидан ташқари бошқалари бизни мазҳабда ҳаром дейилган деган эканлар. Шунга денгиз ўтлари ҳам кирадими? Яъни ламинария ва шунга ўхшаганлар?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром эмас, макруҳ дейилган. Ўсимликлар бу ҳукмга кирмайди, бу ҳайвонлар ҳукми. Валлоҳу аълам!