Ассалому алайкум! 1) кичик хожатдан сўнг уни тозалаш учун ҳожатхона ичидаги махсус таҳорат олинадиган жойига ўтиб нажосатни юваётганда сачраган сувни ҳукми қандай? Шу ҳақида маълумот қидирганимда таҳорат олаётганда сачраган сув нопокмас деган хулосани олгандим, лекин нажосатни тозалаётганимизда сачраяптику деб ўйланиб қолдим, чунки игнани учидай нарса сачраса ҳам нопок деб ўйлардим. 2) Худди шундай оёғимизга сачраган нажосатни юваётганимиздаги сув ҳам покми? Таҳорат пайтида ювамизу. Агар пок бўлмаса юваётганимизда сув ариққа тушади. Шу ариқдаги бор сувни ҳам нопок қиладими? У ерда доим ҳам сув оқмайди, лекин артизонимизни ишлатганда сув ўша ерга тушади. 3) Пиёлани кетичалик миқдор дейилганда пиёлани кетига қанча сув сиқса ўшанчами ё ўша диаметрдаги доирачалик жой нам бўлсами? 4) Пиёланинг кетичалик баъзан ундан кичик ёки кўпроқ нажас тегиб сўнг қуриган бўлса уни ювганимиздаги сув нопок бўладими? Турли хил тозаловчи кимёвий воситалар аралашган сув бўлса ҳамми? Қуриб кетганку ҳўллиги.
– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Сув нажасга айланиб сачраса нопок бўлади. Аммо игна учичалик нажасга енгиллик учун рухсат берилган. Валлоҳу аълам!