Гугурт чақтириш

01:42 / 17.10.2020 | Madinahon | 665
Ассалому алайкум! 4 ёшли ўғлимни оғиз атрофларига учуққа ўхшаш яра чиққан эди. Қўшнилар пўчоқ яра дейишди. Атрофларига кўпайип кетди. Малҳамлар таъсир қилмади. Гугурт чақтирмасанглар йўқолмайди дейишди. Бир домлага бордик, ёши 50-60 атрофида, ўғлимга қараб басмалани ташида айтиб, қолганини ичида ўқиб кичик гугуртни тугагунча оғиз атрофида айлантирди. 3кун келасиз, деб умуман дори ишлатманг, мени гугуртим фойдасини кўрасиз, деди. Мен гуноҳ иш қилмаяпманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Дам солдирсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!