Шиллиққуртдан тайёрланган капсула

19:28 / 05.10.2020 | Kimyoxon | 726

Ассалому алайкум! Ҳозирда телевидение орқали реклама қилинаётган, бўғим оғриқларига қарши шиллиққуртдан ва наҳангнинг бир қисмидан тайёрланган капсулаларни ичиш мумкинми? 

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Бизнинг мазҳабда шиллиққурт истеъмол қилиш мумкин эмас, наҳангга келсак, 4 та мазҳабдан фақат бизнинг мазҳабда унинг гўшти ҳаром дейилган. Капсулага 2-тарафдан қараладиган бўлса, ҳам ичидаги таркиби, ҳам капсула қобиғи таркибидаги желатини чўчқа желатиними ёки сунъий желатинлигини билиш керак бўлади. Бундай 2 томонлама шубҳли дориларни истеъмол қилмаган маъқул. Валлоҳу аълам!