Ўзликни англаш

02:58 / 06.10.2020 | Sadoqat | 569

Ассалому алайкум! Ўзлигимни англашда қийналяпман. Қалбимни фақат Аллоҳнинг зикри хотиржам қиляпти холос. Инсонлар билан яқин бўлиб киришиб кетолмайман. Шунга ўхшаш муаммолардан чиқиб кетолмаяпман. Исломий ақидамизга тўғри келадиган психологияга оид китоблар тавсия қилсангиз. Ўзлигимни, ўз ўрнимни топишда яна бир ҳаракат қилиб кўрсам.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Шайх ҳазратлари Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг “Руҳий тарбия” китобларини, Доктор Оиз Қарнийнинг “Ўкинма”, Шайх Имом Ғаззолийнинг китобларини тавсия қилган бўлар эдим. Валлоҳу аълам!