Эркак киши қаерга уй қуришида аёлнинг розилиги муҳимми?

01:29 / 16.10.2020 | Golibjon Nishonov | 631
Ассалому алайкум! Менинг ёшим 35 да, икки фарзанднинг отасиман, катта уйда укам билан бирга яшаймиз. Мен уйда йўқлигимда аёлим билан уйимиздагилар ўртасида озгина келишмовчиликлар бўлди. Сўнг аёлимни ўзим билан шаҳарга олиб кетиб 7 йил ижарама-ижара яшадик. Шаҳардан уй қилолмадим, уйдагиларни розилиги билан қишлоқдаги катта уйни укам билан бўлишиб уй бошладим. Дадам ўтиб кетганлар, онам Аллоҳга шукр 68 ёшга кирдилар. Муаммо шуки, аёлим мен у ерда яшамайман деяпти, 8 ойдан бери неча марта тушунтиришларимга қарамай аразлаб уйига кетган. Катта фарзандим мен билан. Оилани сақлаб қолиш учун роса ҳаракат қилдим. Энди ажиримга ариза бермоқчиман. Шу аёлим оила қандай муқаддас нарса эканлигини тушиниб етишини истардим ва бунда менинг хатоим ҳам борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эр қаерда бўлса хотин ҳам ўша ерда бўлиши керак. Сиз ажрашишга шошилманг. Оилани сақлаб қолинг. Вақти келиб, тушуниб қолар ва ёнингизга қайтиб қолар иншааллоҳ. Валлоҳу аълам!