Ассалому алайкум! Онам оилавий поликлиникада шифокор бўлиб ишлайдилар. Қабулларига эркаклар ва ёш йигитлар ҳам келишар экан. Хонада ёлғиз қолишмайди, аммо беморларнинг томир уриши, ўпкасини эшитиб кўришга тўғри келади. Поликлиникада эркак шифокорлар йўқ. Эркак беморларни қабул қилишдан бош тортган тақдирларида ҳам, улар бошқа аёл шифокор қабулига киришади. Бундай ҳолатда аёл шифокорлар гуноҳкор бўлиб қолмайдиларми? Қандай йўл тутиш керак?