Эслаб қолиш

07:19 / 07.10.2020 | Musohon | 532

Ассалому алайкум! Мен устозлардан, саҳобалар ва пайғамбарлар ҳаётига оид ҳамда диний мавзулардаги аудио маърузалар эшитаман. Лекин уларни гапириб бера олмайман. Фарзандларимга, оиламга гапириб бергим келади, аммо бир саҳобанинг ҳаётини бошидан охиригача тўлиқ, аниқ қилиб гапириб бера олмайман. Муаммо хотирамдами ёки китоб ўқиш керакми? Менга нима маслаҳат берасиз? 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сиз китобларни ўқиганингизда баланд овозда тез ўқинг. Бу машқни ҳар куни такрорлаб туришингиз керак. Сизнинг фикрлаш доирангизни, эслаб қолиш қобилиятингизни оширади. Сўнг ўқиган китобларингизни конспект қилиб ёзиб олишга ҳаракат қилинг. Ёзаётганингизда бошидан охиригача кўчириш шарт эмас. Балки сизга жуда қизиқарли бўлиб кўринган жойларини кўчиринг. Ана шуларни болаларингизга гапириб беринг. Бунда ҳам "ҳаммасини гапиришим керак", деган фикрда бўлишингиз шарт эмас. Ўша сиз ёзиб қўйганларингиздан нималар эсингизга тушса фақат шуларни гапирсангиз кифоя. Бу ишларни мунтазам равишда бажарар экансиз, нутқингиз ва эслаб қолиш қобилиятингиз ривожлана бораверади. Валлоҳу аълам!