Аёл шифокорнинг шариатда ҳукми

21:45 / 06.10.2020 | Ra'no Ergasheva | 364

Ассалому алайкум! Мен шифокорман. Мутахасислигим кардиолог. Касбим юзасидан номаҳрамлар билан мулоқотда бўламан. Уларни қон босимини ўлчашим, нафасини, юрак уришини эшитиб кўришим, пулсини кўришим керак бўлади. Шариатда аёл табибнинг ҳукми қандай бўлади? Демоқчиманки, эркак беморларни текширишим гуноҳ бўлмайдими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Саҳобия оналаримиздан табибалари бўлган. Жангларда қаттиқ хизмат қилишган. Жароҳатларини боғлаш, соғлиқларини текшириш каби ишларни килишган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга ижозат берганлар. Албатта бу ерда энг муҳими икки жинс ҳам ўз чегарасида туришидир. Афсус бизда айни шу нарсага аҳамият берилмайди. Беморим деб доктор, докторим деб бемор маҳрамга айланиб олишади. Шунинг учун уламолар аввало икки жинс тоифа ўз жинсидан бўлган докторларга мурожаат қилсин дейишади. Муҳтарама табибаларимиз шу қоидага амал қилолсалар бошқа жинс вакилини даволаши мумкин. Валлоҳу аълам!