Ассалому алайкум! Жинсий аъзоимда шамоллашим бор. Қуюқроқ сариқ нарса жуда кўп келади. Баъзида суюқ келади, баъзида оқ сув сифат, ҳиди ҳам бор. Ҳозир шифокор тавсияси билан даволаняпман. Кунлар ҳам анча совуқ, мустаҳаб қилсам яна шамоллашим зўрайиши хавфи бор. Таяммум қилсам бўладими ёки таяммум билан бирга таҳорат ҳам қилайми бошқа аъзоларим учун? Ўзи умаман олганда совуқ кунларда таяммум қилса бўладими мустаҳаб қилишдан қўрқса?
– Ва алайкум ассалом! Мустаҳаб ўз номи билан мустаҳаб амалидир. Унга имкон бўлмаганида таҳоратни тарк қилиб, таяммум қилинмайди. Таҳорат билан эса таяммум жам бўлмайди. Шифокор авратни сув билан ювиш зарар эканини таъкидласа, уни бошқа йўллар билан поклаш жоиз. Валлоҳу аълам!