Аёллар ҳақида

06:19 / 18.10.2020 | H | 751
Ассалому алайкум! Телеграмдан фойдаланаман. Эрим текшириб турадилар бунга қарши эмасман, лекин қариндош аёллар, дугоналарим билан ёзишган гапларимизни ҳам ўқиб чиқадилар. Эримни ишлари динда қанчалик тўғри?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри эмас. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, дўзаҳга назар солган каби бўлур", дедилар. Абу Довуд Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилган. Валлоҳу аълам!