Ассалому алайкум! Имом заҳабийнинг "Гуноҳи Кабиралар" китоблари, рибо бобида Ибн Масъуд (р.а) айтадилар: "Сендан қарздор киши бирор нарса ҳадя қилса, олма. Чунки бу иш судхўрликдир. Ҳасан (р.а) айтганларки: Сендан бир киши қарздор бўлса, унинг хонадонидан еган нарсаларинг сенга ҳаром бўлади. Шу матнлар бўйича айрим саволлар бор эди. 1) амакимлардан қарз бор эди. Бир уйда яшаймиз. Қарзни шошилтирмаяптилар. Шу сабаб қўшничилик алоқаларини қилиб бирор нарса берсак ҳам рибоми? 2) Қарз берувчи касал бўлиб қолса, қарздор уни кўргани бирор нарса олиб борса ҳам рибоми? 3) Холамларни биздан қарзлари бор. Бизни кўргани келиб, ёки яна қарз олгани келсалар, ўзлари билан бирор нарса олиб келсалар ҳам рибоми? 4) Ҳозирда айрим ёшлар тўйга тўёна (аслида қарз) бериб киришади. Тўйхонада ейишган нарсалари ҳалолми? 5) Айрим аёллар касса ўйнаб, бирлариникида дастурхон солиб беришади. Дастурхон солган киши қарз олувчи, қолганлар эса қарз берувчи бўлса, қарз берувчилар учун бу дастурхондан таомланиш ҳалолми?