Таяммум қилиш

23:07 / 26.10.2020 | Muhammad | 625
Ассалому алайкум! 1.Коронавируснинг енгил ва ўрта даражаси билан касалланган беморга ғусл вожиб бўлса касалликнинг кучайишининг эҳтимоли борилиги сабабли таяммум қилиш жоизми? Энди тузалаётган беморларда ғусл қилиб шамоллаб қолиб касаллик зўрайиши кузатилмоқда, бундай ҳолда таҳорат ва таяммум қилиш жоизми? 2. Катта бетаҳоратликдан таяммум қилувчи инсон Қуръонни ёддан ўқиганда ҳам таяммум қилиш керакми? 3. Оёқ бармоғида қонаб турувчи яраси бор бемор қандай қилиб таҳорат, ғусл ва таяммум қилади? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Таяммум кимлар учун жоизлигини айтганмиз. Биз умумий қоидани айтамиз. Инсонлар эса, ҳолатларидан келиб чиқиб шу қоидаларни татбиқ қиладилар. Шунингдек, шифокор ғуслнинг зарарли эканини таъкидласа, вақтинча таяммум қилиб туриш жоиз. Аллоҳ беморларимизга шифо берсин! Валлоҳу аълам!