Ассалому алайкум! Мен умуман йиғламайман. Ўзимни мажбурлаб ҳам йиғлай олмайман. Бу нимадан бўлиши мумкин? Қаҳрим қаттиқ бўлиб кетганми? Бувим ўтиб қолдилар, йиғлагим келди, кўзимдан ёш чиқмади. Бошқа шаҳарда турардилар, кам кўрардим, балки шу сабабданми, деб ўйлаб қоламан. Лекин бувимни жуда яхши кўрар эдим. Нима қилсам бўлади? Қалбимни қандай қилиб юмшатсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Психологга мурожаат қилишингиз керак. Бу ҳолатингизнинг сабаби болалик даврингизга бориб тақалади. Психолог айнан қайси воқеа, қайси кўрсатма, кўникма кўз ёшингизни тўхтатишига сабаб бўлаётганини тушуниб олишингизга ёрдам беради. Инсон ўз ҳис-туйғуларини ифодаламаса психосоматик касалликларга олиб келади. Секин-аста ўз туйғуларингизни жиловламасликка, уларни жой-жойида эркин қўйиб ифодалашга ўрганишингиз керак. Инсон йиғлаганида шу дамда ўзида бор бўлган эмоционал юкдан, кучланишдан халос бўлади. Кўз ёш онгни тозалайди. Агар инсоннинг дарди бўлса йиғлаш соғлиқ учун фойдали, бироқ шу вақтда уни тушунувчи, юпатувчи инсон бўлиши керак. Валлоҳу аълам!