Ассалому алайкум! Акам оламдан ўтган. Яқинда ўғлини уйлантирди. янги келин келинойимни ички кийимларини ювиб қўйяпти экан. Қилманг деса ҳам ишга кетганда ювиб қўйяпти экан. Ички кийимларни бошқа биров ювса бўладими? Нажосатмас кийимлар. Хурсанд бўлиб дуо қиляпман, лекин гуноҳкор бўлмаяпманми деяпти.
– Ва алайкум ассалом! Ювишга ярайдиган бўлса, ўзи ювгани афзал. Ювиб қўйса гуноҳ эмас. Аммо одобга тўғри келмайди. Валлоҳу аълам!