Ҳайз ҳақида

09:35 / 02.11.2020 | Мафтуна Хайтметова | 546
Ассалому алайкум! Мен 5 маҳал намоз ўқийман. Яқинда аёллик касаллигига учраб, бироз лечения олдим. Ҳозирда гармон дори ичаяпман, лекин ҳар икки кунда ҳайзим озгина келиб қолаяпти. Оқ суюқлик ўрнига баъзида жигарранг, қизил аралаш суюқлик. Шу вазиятда ғусл қилишим керакми ёки таҳорат қилиб ўқийверсам бўладими? Қайта-қайта ғусл қилиб яна шамоллатиб қўйишдан қўрқяпман. Нима қилай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайз бўлишингиздан олдин келадиган жигарранг суюқлик ҳайздир, демак ҳайзингиз ўша пайтдан бошланади. Ҳайз ниҳоясида келган жигарранг суюқлик ҳам ҳайз ҳисобланади. 10 кунгача ҳайз деб олаверасиз. Шу суюқликлар тамоман тўхтаб оқ нарса келгунича ҳайз ҳукмида бўласиз. Ўн кундан ошса, ғусл қилгандан кейин истиҳоза ҳукмида бўласиз ва ҳар намоз вақти янги таҳорат олиб намозларингизни ўқийверасиз.  Валлоҳу аълам!