Таҳорат

09:21 / 02.11.2020 | Gulzoda | 411
Ассалому алайкум! Онамни ёшлари 60 дан ошган, сурункали касалликлари бор. Ҳозир қишлоқда турадилар. У ерда газ йўқ, ҳаммомни фақат ғусл қилишдан аввал ўтин билан иситадилар. 4, 5 маротаба таҳорат қилганларида оёқлари оғриб, ўзлари ҳам шамоллаб қолибдилар. Шунга кундузлари ҳаво исиганда таҳорат қилиб, эрталаб ва кечга тараф таяммум қилсалар бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Биз таяммум ва махси ҳукмларини берганмиз. Хулосани ўзингиз чиқариб оласиз. Валлоҳу аълам!