Ғусл

10:21 / 02.11.2020 | Muxlisa Komilova | 997
Ассаламу алайкум! Кўпинча эрим билан яқинликдан сўнг мен ғусл қилиб чиқаман. Эрим эса ухлаб қоладилар ва эрталаб ғусл қиладилар. Шундай вазиятларда эрим билан бирга ухлашим мумкинми? Менга ҳам яна ғусл қилиш вожиб бўлиб қолмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жимоъ бўлмагунича ғусл шарт бўлмайди. Ғусл қилмаган билан бирга ухлаш ғуслни вожиб қилмайди. Валлоҳу аълам!