Ассалому алайкум! Шамоллаб иситмалаб ётган пайтларимда доим намозларим қазо бўлиб қолади, чунки ойимлар таҳорат қилсанг яна иситманг қайталаниб қолмасин дейдилар. Кейин таяммум қилай десам иккиланиш бўлади. Негаки бирор ишончли шифокор сув мумкин эмаслигини айтганидан кейин таяммум вожиб бўлади деган экансизлар. Шунга мен шунақа оғриб иситмалаб ётган пайтим таяммум қилиб намоз ўқисам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Таҳорат қилиб кўрган бўлсангиз ва бундан зарар бўлса, таяммум қилишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!