Ассалому алайкум! Фарзандим 3 ёшга тўлган. Мен ўзим кичик-кичик оятларни ўргатяпман. Лекин яна кўпроқ нарса ўргатишни истайман. Фарзандим қизалоқ, уйда яна 4 та ўғил бўлганлиги учун қизимниннг феъли ўғил болаларга хос бўлиб кетмоқда. Исломдан нималарни ўргатишни маслаҳат берасиз?
– Ва алайкум ассалом! "Aмаллар ниятга боғлиқдир". Қизингизнинг қория қизлардан бўлишини дуо қиламиз. Фарзанд ўсиб-улғайишида атроф-муҳитнинг роли катта бўлади. Шунинг учун сиз аввало оиладаги муҳитнинг тинч-тотув бўлишига, қариндошлар билан аҳил-иноқ бўлишга, луқманинг ҳалол бўлишига катта эътибор беринг. Қизингизга исломий мультфильмларни кўрсатишингизни ва уни олган таассуротларини сўзлаб беришга ўргатишингизни тавсия қиламиз. Ўзингиз эса ,"Қизларжон", "Зикр аҳлидан сўранг", "Сиз қандай яшамоқчсиз?", " Ҳадис ва ҳаёт" ва бошқа шу каби кўплаб китобларни ўқисангиз, катта манфаат оласиз. Валлоҳу аълам!