Қуръондаги 5 та ўрин

07:31 / 07.11.2020 | Hayotxon | 432
Ассалому алайкум! Бир танишимдан эшитдимки Қуръонда 5та жой бор экан у жойда тўхтаб қолса маъноси умуман бошқа маъно бўлиб кетар экан. Шу ўринлар ростдан ҳам борми? Қайси сураларда?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Аслида Қуръондан бундай ўринлар кўп ва кўпи ижтиҳодий бўлгани учун мусҳафларда турлича кўрсатилади.  Бундай ўринларга "لا" белгиси қўйилади. Сиз ўзингиз ўқийдиган мусҳаф белгиларига риоя этсангиз, шу кифоя. Валлоҳу аълам!