Бенамозга уйланиш, никоҳланиш

18:27 / 07.11.2020 | АЛИ АЛИМОВ | 180

Ассалому алайкум! Намоз ўқимайдиган йигитга синглимни турмушга беришимиз мумкинми? Намоз ўқимайдиган қизга уйланиш ҳам мумкинми?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

МУНОСИБ КУЁВ


Оила қуришда фақат куёв тараф келин танлаш ҳуқуқига эга эмас, балки келин ҳам куёв танлаш ҳуқуқига эгадир. Чунки юқорида айтиб ўтганимиздек, оила, аввало, кўнгилга боғлиқ маънавий ва руҳий алоқадир. Бундай алоқада икки томон бирдек иштирок этмаса, яхшиликка эришиб бўлмайди. Оилага эр қанчалик зарур бўлса, аёл ҳам шунчалик зарурдир. Оилавий алоқалар эрнинг кўнглига қанчалик боғлиқ бўлса, аёлнинг кўнглига ҳам шунчалик боғлиқ бўлади.
Аслида, куёв танлашда яна ҳам эътиборли ва масъулиятли бўлиш лозим. Бундай ўта нозик ва масъулиятли ишда зинҳор бепарво бўлмаслик керак.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо:
«Никоҳ қулчиликдир. Сиздан ҳар бирингиз ўз кариймасини қаерга қўяётганига назар солсин», – деганлар.
Имом Fаззолий «Иҳяу улумид-дийн» китобида:
«Аёлнинг ҳаққида эҳтиёт бўлмоқ муҳимроқдир. Чунки у никоҳ ила қулга ўхшаб қолади. Ундан халос бўлиши қийин. Эр эса, ҳар ҳолда, талоқ қилишга қодир», – деганлар.
Ибн Жавзий айтади:
«Аёллар эркакларнинг туғишганларидир. Эркакка аёл ёққани каби, аёлга ҳам эркак ёқади».
Шунинг учун ҳам Ислом шариатида муносиб келиннинг сифатларига қанчалик эътибор берилса, муносиб куёвнинг сифатларига ҳам шунчалик эътибор берилган.
Албатта, доим таъкидланаётганидек, бу танловда ўлчов динимиз қоидалари асосида бўлиши лозим. Одамлар қадр-қийматининг ўлчови Қуръони Каримда қандай эканига назар солмоқ керак.
Аллоҳ таоло «Ҳужурот» сурасида шундай деб марҳамат қилади:
ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮆ

«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир» (13‑оят).
Исломда инсоний сифатларнинг энг афзали тақводорликдир. Аллоҳ таолонинг ҳузурида энг ҳурматли, энг азиз, энг мукаррам инсон тақводор инсондир. Шунинг учун ҳам куёв танлаш вақтида энг биринчи ўринда унинг тақвосига эътибор бериш керак бўлади.
 قَالَ: مَرَّ رَجُلٌ عَلَى
tعَنْ سَهْلٍ   فَقَالَ: مَا تَقُولُونَ فِي هَذَا؟ قَالُوا: حَرِيٌّ إِنْrالنَّبِيِّ  خَطَبَ أَنْ يُنْكَحَ، وَإِنْ شَفَعَ أَنْ يُشَفَّعَ، وَإِنْ قَالَ أَنْ يُسْتَمَعَ، ثُمَّ سَكَتَ فَمَرَّ رَجُلٌ مِنْ فُقَرَاءِ الْمُسْلِمِينَ فَقَالَ: مَا تَقُولُونَ فِي هَذَا؟ قَالُوا: حَرِيٌّ إِنْ خَطَبَ أَنْ لَا يُنْكَحَ، وَإِنْ شَفَعَ أَنْ لَا يُشَفَّعَ، وَإِنْ قَالَ أَنْ لَا : هَذَا خَيْرٌ مِنْ مِلْءِ الْأَرْضِrيُسْتَمَعَ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ  مِثْلَ هَذَا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан ўтди. Бас, у зот:
«Мана бу ҳақида нима дейсизлар?» – дедилар.
«Агар совчи қўйса, қиз беришга, шафоатчилик сўраса, шафоат бе-ришга ва сўзласа, тинглашга арзийдиган одам», – дейишди. У зот жим қолдилар.
Кейин фақир мусулмонлардан бир киши ўтди. У зот:
«Мана бу ҳақида нима дейсизлар?» – дедилар.
«Агар совчи қўйса, қиз бермасликка, шафоатчилик сўраса, шафоат бермасликка ва гапирса, тингламасликка арзийди», – дейишди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бу ҳалигига ўхшаганларнинг ер юзи тўласидан ҳам яхшироқдир», – дедилар».
Бухорий ривоят қилган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан биринчи ўтган ки-ши фақат бойлиги билан танилган одам эди. Иккинчи бўлиб ўтган киши Жуҳайл ибн Суроқа розияллоҳу анҳу бўлиб, у киши камбағаллиги ва тақвоси билан машҳур киши эдилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган кишилар у зот-нинг мазкур икки киши ҳақидаги саволларига бойлик асосида жавоб бер-дилар.
Ҳа, одамларнинг қадр-қийматини ўлчаш уларнинг ўзларига қўйиб қўйилса, қадр-қийматни айнан молу мулкка қараб ўлчашлари турган гап. Чунки инсон табиати ўз ҳолича қўйилса, илоҳий таълимотларсиз мазкур ҳолга тушиб қолиши ҳам муқаррар.
Шунинг учун ҳам инсон қадр-қийматини ўлчашни шариат ўз зиммасига олган. Шариат ўлчови бўйича, инсон қадр-қиймати унинг молу пулига, мансабу насабига қараб эмас, тақвоси ва аҳли солиҳлигига қараб ўлчанади.
Бир дона тақводор, аҳли солиҳ камбағал, Ислом дини назарида, ер юзи тўла бой-бадавлат фосиқлардан кўра афзалдир.
Исломда инсоннинг қадри молу мулкига қараб эмас, молу мулкнинг қадри унга молик бўлган инсонга қараб белгиланади. Агар мол-мулк тақводор киши қўлида бўлса, яхши мол-мулк бўлади. Аммо у фосиқ ва фожир киши қўлида бўлса, ёмон мол-мулк бўлади.
Тақводор, аҳли солиҳ одам молу дунёси бўлса ҳам, бўлмаса ҳам яхшидир. Фосиқ ва фожир одам эса ҳар икки ҳолда ҳам ёмондир.
Шунинг учун одам танлашнинг энг нозик ва ҳассос нуқтаси – куёв тан-лаш масаласида ҳам бўлғуси куёвнинг диндорлигига, тақвосига ва аҳли солиҳ эканига аҳамият бериш лозим.
، عَنِ
tعَنْ أَبِي حَاتِمٍ الْمُزَنِيِّ   قَالَ: إِذَا جَاءَكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُrالنَّبِيِّ  فَأَنْكِحُوهُ، إِلَّا تَفْعَلُوا تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الْأَرْضِ وَفَسَادٌ، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَإِنْ كَانَ فِيهِ؟ قَالَ: إِذَا جَاءَكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ فَأَنْكِحُوهُ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَحَسَّنَهُ.

Абу Ҳотим ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон сизга ўзингиз дийнидан ва хулқидан рози бўлган киши келса, унга (сўраганини) никоҳлаб беринг. Агар шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва фасод бўлур», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, агар унда (фақирлик ва ҳоказо) бўлса ҳам-а?» дейишди.
У зот «Қачон сизга ўзингиз дийнидан ва хулқидан рози бўлган киши келса, унга (сўраганини) никоҳлаб беринг», деб уч марта айтдилар».
Термизий ривоят қилган ва ҳасан, деган.
Бу ҳадиси шарифдан дини ва хулқи яхши бўлган йигит энг муносиб куёв бўлиши қаттиқ таъкидланганлиги келиб чиқмоқда. Дини ва хулқи рози бўлинадиган даражадаги киши томонидан совчи келганида қизни келин-ликка берилмаса, ер юзида фитна ва фасод иш қилинган бўлиши уқтирилмоқда.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу гапни эшитиб, агар у одам камбағал ёки бошқа рағбат қилинмайдиган сифатларга эга бўлса ҳам-а, де-ган маънодаги саволни берганларида у зотнинг олдинги гапларини уч мар-та қайта такрорлашлари кишидаги диндорлик ва яхши хулқ нақадар улуғ сифатлар эканини яна бир бор тасдиқлайди.
Биз, мўмин‑мусмонлар куёв танлаш пайтида ушбу набавий маслаҳатларга амал қилсак, албатта тўғри йўл тутган бўламиз.
Муносиб куёв танлаш борасидаги барча далил ва ҳужжатларни жамлаб, тартибга солиб, таҳлил қилган уламоларимиз асосан қуйидаги сифатларга эътибор бериш лозимлигини таъкидлайдилар:
1. Диндорлик.
2. Тақводорлик.
3. Ҳусни хулқ.
4. Оила масъулиятини адо этиш қобилияти.
5. Келиннинг тенги бўлиши. Бунда ёши, ижтимоий ҳолати ва шунга ўхшаш нарсалар кўзда тутилган. («Бахтиёр оила» китобидан.)


МУНОСИБ КЕЛИН

 

Оила қуриш ниятидаги эркак тараф ўзи учун никоҳи ҳаром ва совчилик қилиб бўлмайдиган шахсларни ажратиб олганидан кейин энг аввал муносиб келин ахтаришга киришади. Куёв тарафдан қизга совчи қўйилади. Ўша пайтда куёв, унинг ишбошилари ва совчилари келинликка номзоднинг қандай тарафларига эътибор беришлари керак? Бу саволга жавоб ахтариб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларига мурожаат қиламиз. Зотан, У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари бир қанча ҳадиси шарифларида муносиб келин қандай бўлишини баён қилиб берганлар. Мазкур ҳадиси шарифларда келинликка номзоднинг қуйидаги сифатларига алоҳида эътибор бериш тавсия қилинган:

1. Диндорлик.

عَنْأَبِي هُرَيْرَةَ t، عَنِ النَّبِيِّ r قَالَتُنْكَحُ الْمَرْأَةُ لِأَرْبَعٍلِمَالِهَا، وَلِحَسَبِهَا،وَلِجَمَالِهَا،وَلِدِينِهَا فَاظْفَرْ بِذَاتِ الدِّينِ تَرِبَتْ يَدَاكَرَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аёл тўрт (нарсаси) учун никоҳланади: моли учун, ҳасаби учун, жамоли учун ва дийни учун. Бас, диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Уйланишдан олдин келинликка номзоднинг қизиқтирадиган сифатларига қаралади. Ушбу ҳадиси шарифда ўша – никоҳига рағбат қилинадиган номзодда бўлиши лозим бўлган яхши сифатлардан тўртта энг машҳури ҳақида сўз кетмоқда.

Агар ушбу тўрт сифат – мол ҳам, жамол ҳам, ҳасабу насаб ҳам, дину диёнатга қўшилиб, бир қизнинг зийнати бўлиб турса, албатта, яхши. Аммо мазкур тўрт сифат бир-бири билан солиштирилганда, улар орасида диндорликка тенг келадигани йўқ. Балки қолганларига яна бошқа бир қанча яхши сифатлар қўшилса ҳам диндорлик сифатига ета олмайди.

Чунки молдорлик вақтинчалик сифатдир. Бир лаҳзада молу мулкдан ажраб қолганлар қанча. Агар келиннинг молига қизиқиб, унга уйланилса ва унинг моли бақосизлик қилиб, уни тарк этса, мазкура келинга қизиқиш қолмайди. Қолаверса, мол-мулкининг кўплиги келиннинг ҳовлиқишига, куёвни ва унинг яқинларини менсимаслигига сабаб бўлиши ҳам мумкин. Диндорлик бўлмаган ҳолатда бойлик кўпинча ноқулай ишларга сабаб бўлиши турган гап.

Ҳасабу насаби яхши келин, албатта, яхши келин бўлади. Лекин фақат ҳасабу насабига ишониш ҳам яхшиликка олиб келмайди. Ота‑она, бобо-момолари яхши одамлар бўлса, жуда ҳам яхши, лекин улар ўз уйларида қоладилар, куёвникига келиннинг ўзи келади. Агар келин диндор бўлмаса, ҳасабу насаби билан фахрланиб, куёвни ва унинг яқинларини хижолат қилиши мумкин.

Жамол ҳам ўз ҳолича яхши нарса. Лекин бу ҳам ўткинчидир. Маълум муддатдан кейин ҳар қандай инсоннинг жамоли ўзгариши турган гап. Бунинг устига фақат жамолга суяниб иш қилиш ҳам яхшиликка олиб бормайди. Агар келин ўзининг жамоли учун қизиқилаётганини билса, бу омилни куёвни ўзига мубтало қилиб, унинг устидан ҳукмронлик қилишга ишлатиши ҳеч гап эмас.

Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам диндор келинни ихтиёр қилишга буюрмоқдалар. Диндорлик ҳақиқий ва бардавом гўзал сифатдир. Бунинг устига диндорлик сифати вақт ўтиши билан зиёда бўладиган нодир сифатлардан биридир. Келин диндор бўлса, куёвни ва унинг яқинларини ҳурмат қилади, оиланинг ҳақиқий устуни ва порлаб турган чироғи бўлади. Ундан дунёга келган, унинг тарбиясини олган фарзандлар ҳам ажойиб инсонлар бўлиб етишадилар, иншааллоҳ.

Диндор келин шариат кўрсатмаси бўйича оиладаги ўз бурч ва масъулиятларини тўлиқ адо этиб яшайди.

Диндорлик ҳақиқий бойликдир!

Диндорлик ҳақиқий ҳасаб ва насабдир!

Диндорлик ҳақиқий гўзалликдир!

Шунинг учун ҳам қизларимизни диндор қилиб тарбиялашга уринишимиз керак. Шунинг учун келин танлаганимизда диндор келин танлашимиз лозим.

2. Солиҳалик.

عَنْعَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو t أَنَّرَسُولَ اللهِ r قَالَإِنَّ الدُّنْيَا كُلَّهَا مَتَاعٌ، وَخَيْرُ مَتَاعِ الدُّنْيَا الْمَرْأَةُ الصَّالِحَةُرَوَاهُ النَّسَائِيُّوَمُسْلِمٌ.

 

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Дунёнинг ҳаммаси матоъдир ва дунёнинг энг яхши матоъи солиҳа аёлдир».

Насаий ва Муслим ривоят қилганлар.

«Матоъ» сўзи «баҳра олинадиган нарса» деган маънони билдиради.

Ушбу ҳадиси шарифда бу дунёдаги нарсаларнинг ҳаммаси ҳам «матоъ» экани, уларнинг ичида энг яхшиси солиҳа аёл экани ҳақида сўз кетмоқда. Бу билан аҳли солиҳ бўлиш жуда ҳам яхши экани, аёлларнинг ичида ҳам энг афзали солиҳаси бўлиши таъкидланмоқда.

«Солиҳ инсон» дегани шариат томонидан буюрилган амрларни бажариб, қайтариқлардан қайтадиган ва ўз ихтиёри ила қўшимча нафл амаллар қиладиган инсон деганидир.

Солиҳлик фасод ва ёмонликнинг тескарисидир.

Солиҳлик банданинг ҳилқатида ҳам, қиладиган амалида ҳам бўлади. «Сулҳ» сўзи ҳам «салоҳ»дан олинган бўлиб, кишилар орасидаги бузилган муомалаларни тузатиш маъносида ишлатилади.

Солиҳлик дунё ва охират ишларида яхши бўлишни англатади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дунёнинг энг яхши матоъи солиҳа аёлдир, деганлари айнан мана шу маъноларни ўз ичига олади.

Демак, келин танлаш вақтида келиннинг солиҳа бўлишига эътибор бериш керак. Бу эса, яратилишда ҳам, хулқу одоб ва бошқа сифатларда ҳам етук бўлишдир.

Келиннинг шариат кўрсатмаларини бажарибгина қолмай, нафл ибодат ва яхши амаллар ҳам қилиши ўзида солиҳаликни мужассам қилишига қараб бўлар экан.

3. Болага меҳрибон ва эрга риояли бўлиш.

عَنْعَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو t، عَنِ النَّبِيِّ r قَالَخَيْرُ نِسَاءٍ رَكِبْنَ الْإِبِلَ صَالِحُ نِسَاءِ قُرَيْشٍ أَحْنَاهُ عَلَى وَلَدٍ فِي صِغَرِهِ، وَأَرْعَاهُ عَلَى زَوْجٍ فِي ذَاتِ يَدِهِرَوَاهُ الشَّيْخَانِ.

 

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Туя минган аёлларнинг энг яхшиси Қурайшнинг солиҳа аёлларидир. Болага кичиклигида энг шафқатлидир. Эрга унинг қўлидаги нарсаси хусусида энг риоялидир», – дедилар».

Икки Шайх ривоят қилганлар.

«Туя минган аёллар» деганда Арабистон ерларида яшайдиган араб аёллари кўзда тутилган. Ўша аёллар ичида Қурайш қабиласига мансуб аёллар энг яхши аёллар ҳисобланар экан. Уларнинг яхши ном олишларига сабаб эса, кичик болаларга ўта меҳрибонликлари ва эрларини ўта риоя қилишлари экан. Айниқса, улар эрларининг молу мулкларини яхшилаб муҳофаза қилишар экан.

Дарҳақиқат, бу сифатлар ҳар бир аёл учун ўта зарур сифатлардир. Ўз боласига меҳрибон бўлмаган, уни керагича авайлаб-асраб катта қилмайдиган аёлни ким ҳам яхши аёл дея олади. Ундай бемеҳр аёлнинг оиласида болалар меҳрсиз, одобсиз, ахлоқсиз бўлиб ўсадилар. Бу эса, оила учун, оила бошлиғи учун катта мусибатдир.

Шунингдек, эрининг риоясини қилмаган аёлдан қандай яхшилик кутиш мумкин? Хусусан, эрининг мол-мулкини муҳофаза қилмаган, авайлаб-асрамаган аёлдан бошқа яхшиликларни кутиш мумкинми?

Ушбу ҳадиси шарифдан ибрат олиб, келин танлаётган вақтда унинг уруғидаги аёлларнинг қариндош болаларга қандай қарашлари, эрларини қандай риоя қилишларига разм солиш, сўраб-суриштириш керак бўлади. Агар келин диндорлик, солиҳалик устига бу сифатларни ҳам ўзида мужассам қилган бўлса, у энг маъқул, муносиб келиндир.

4. Қиз бўлиши.

عَنْجَابِرٍ t قَالَتَزَوَّجْتُ، فَقَالَ لِي رَسُولُ اللهِ rمَا تَزَوَّجْتَ؟ فَقُلْتُثَيِّبًا، فَقَالَمَا لَكَ وَلِلْعَذَارَى وَلِعَابِهَارَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

 

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Уйландим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:

«Қандайига уйландинг?» дедилар.

«Жувонга», дедим.

«Бокира қиз олиб, у билан кўнгил ёзсанг бўлмасмиди?» дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Ушбу ҳадисдан бокира қизга уйланиш афзал экани келиб чиқади.

5. Муҳаббатли ва серфарзанд бўлиши.

عَنْمَعْقِلِ بْنِ يَسَارٍ t قَالَجَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ r، فَقَالَيَا رٍَسُولَاللهِ، أَصَبْتُ امْرَأَةً ذَاتَ جَمَالٍ وَحَسَبٍ، وَإِنَّهَا لَا تَلِدُ أَفَأَتَزَوَّجُهَا؟ قَالَلَا، ثُمَّأَتَاهُ الثَّانِيَةَ فَنَهَاهُ، ثُمَّ أَتَاهُ الثَّالِثَةَ، فَقَالَتَزَوَّجُوا الْوَدُودَالْوَلُودَ، فَإِنِّي مُكَاثِرٌ بِكُمُ الْأُمَمَرَوَاهُ أَبُودَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ وَالْحاَكِمُ وَصَحَّحَهُ.

 

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Бир жамолли ва ҳасабли аёл топдим. Аммо туғмас экан. Унга уйланаверайми?» деди.

«Йўқ», дедилар. Кейин у зотга иккинчи марта келди. Яна қайтардилар. Сўнгра учинчи марта келганида:

«Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланинглар. Мен бошқа умматларга сизларнинг кўплигингизни кўз-кўз қилувчиман», дедилар».

Абу Довуд, Насаий ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган.

Бу ҳадиси шарифдан эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланиш кераклиги англанади.

Келинликка номзоднинг бу каби сифатлари унга яқин қариндош бўлган аёлларнинг ҳолини ўрганиш билан билинади. Унга яқин қариндош аёллар одатда эрига муҳаббат қиладиган, кўп туғадиган бўлсалар, уларнинг зотида бўлган ёшлар ҳам кўпинча ўша сифатларга эга бўладилар.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалардан энг асосийси уйланишдан олдин аҳли фазл, илмли кишилардан маслаҳат сўрашнинг яхшилигидир.

6. Сурур бағишлаш, итоаткор бўлиш ва хилоф қилмаслик.

عَنْأَبِي هُرَيْرَةَ t قِيلَيَارَسُولَ اللهِ، أَيُّ النِّسَاءِ خَيْرٌ؟ قَالَالَّتِي تَسُرُّهُإِذَا نَظَرَ، وَتُطِيعُهُ إِذَا أَمَرَ، وَلَا تُخَالِفُهُ فِي نَفْسِهَا وَلَا مَالِهَا بِمَا يَكْرَهُرَوَاهُ أَصْحَابُالسُّنَنِ.

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ё Расулаллоҳ, аёлларнинг қандоғи энг яхшисидир», – дейилди.

«Қачон назар солса, сурур бағишлайдигани. Қачон амр қилса, итоат қиладигани ва эрига ўз жонида ва молида у ёқтирмайдиган нарса ила хилоф қилмайдигани», – дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Ушбу ҳадиси шарифда эр учун энг яхши хотиннинг баъзи сифатлари ҳақида сўз кетмоқда:

1. «Қачон назар солса, сурур бағишлайдигани».

Демак, эр назар солса, кўнглини хурсанд қиладиган аёл энг яхши аёлларда бўладиган сифатларга эга бўлар экан.

Бу таъриф аёлнинг ташқи қиёфаси, кийиниши, ўзини тутиши ва ахлоқ-одоби каби нарсаларни ўз ичига олади. Энг яхши аёл бўлиш умидидаги қизларимиз, аёлларимиз ушбу нарсага алоҳида эътибор беришлари керак. Куёв ва эрларининг кўзига доимо хурсанд қиладиган равишда кўринишга ҳаракат қилишлари лозим.

2. «Қачон амр қилса, итоат қиладигани».

Эрга итоаткор бўлиш аёлларнинг энг гўзал, энг яхши сифатларидан биридир.

Албатта, бу ерда шаръий рухсат берилган ишлар доирасидаги итоаткорлик ҳақида сўз кетмоқда. Гуноҳ ишларда итоат қилиш мумкин эмас. Чунки Холиққа маъсият бўладиган ишларда махлуққа итоат қилинмайди.

Эр оила бошлиғи бўлганидан кейин, оила аъзолари, жумладан, аёл киши унга итоат қилиши керак. Эрига итоаткор аёл энг яхши сифатлардан бирига эга бўлган аёлдир.

Эрига итоат қилмайдиган аёлни яхши аёллар қаторига мутлақо қўшиб бўлмайди.

3. «Эрига ўз жонида ва молида у ёқтирмайдиган нарса ила хилоф қилмайдигани».

Бошқача қилиб айтганда, энг яхши аёл сифатига соҳиба бўлишни истаган аёл эрига ёқмайдиган ишларни қилмаслиги керак. Чунки шу хилоф туфайли оилада уруш-жанжал чиқиши, эр‑хотиннинг ҳаловати йўқолиши, ҳатто оила бузилиб кетиши ҳам мумкин.

Яна, аёл киши ўз молини эри ёмон кўрадиган нарсаларга сарфламаслиги керак. Ана шунда энг яхши аёлларнинг яна бир сифатига эга бўлади.

Ушбу ҳадисда зикр қилинган уч сифатни ўзида мужассам қилган аёл энг яхши аёллардан бўлишига шубҳа йўқ.

Мўмина-муслима аёл-қизларимиз ушбу ҳадиси набавийда зикр этилган олиймақом сифатларни ўзларида мужассам қилишга ҳаракат этишлари лозим. Шу билан бирга, жажжи қизчаларимизни ёшликларидан ана шундай гўзал сифат соҳибалари этиб тарбия қилмоғимиз зарур.

Уламоларимиз барча ҳужжат ва далилларни ўрганиб чиқиб ҳамда бошқа омилларни ҳисобга олиб, муносиб келин танлашда қуйидаги нарсаларга эътибор бериш кераклигини таъкидлаганлар:

1. Диндорлик.

2. Серфарзандлик. Бу сифат қариндош-уруғ аёлларга қараб билинади.

3. Аввал турмуш қурмаган бўлиши.

4. Диндор ва қаноатли оиладан бўлиши.

5. Насаби яхши бўлиши.

6. Ҳуснли бўлиши. Шунда эрнинг кўнгли тўқ бўлади, муҳаббат қўяди, бошқаларга қарамайди.

7. Қариндошлардан бўлмаслиги. Қариндошга уйланса, болалари заифҳол бўлиш эҳтимоли кучли. Яна, Аллоҳ кўрсатмасин, келишмовчилик бўлиб қолса, қариндошлик алоқаларига зарар етиши ҳам мумкин. Бегонадан бўлса, болалар заифҳол бўлмайди. Куёв-келиннинг баҳонаси билан уларнинг қариндош-уруғлари ҳам қуда-анда бўладилар, ижтимоий алоқалар ривожланади.

8. Бир хотиндан зиёда қилмаслик. Чунки кўпхотинлиликнинг машмашаси ҳам кўп бўлади, шартларини бажо қилиш ҳам осон эмас.

 Валлоҳу аълам!