Ассалому алайкум! Кўнглимда улкан ғашлик пайдо бўлди. Менга кечаю кундуз тинчлик бермаяпти. Турмуш ўртоғимнинг телеграмларига кириб ёзишмаларини ўқиб шубҳаланиб қолдим ва сизга ишонишимни хоҳласангиз “агар зино қилсам қизим ҳам шундай зинокор бўлиб кетсин” деб қасам ичасиз деб туриб олдим. Эрим ҳам “агар зино қилсам қизим шунақа бўлиб кетсин” деди. Эримни қўрқитмоқчи бўлгандим холос. Бундай дейишини кутмагандим. Энди эса бир умр қўрқиб яшайманми? Эрим хато қилиб қўйса гапи амалга ошадими, бу гаплар қасамга кирадими, кирса қасамни кесса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ўйлаб гапириш керак шунинг учун. Ғайбнинг ишини фақат Аллоҳ билади. Тавба қилиб, истиғфор айтинг. Валлоҳу аълам!