Ассалому алайкум! Зуҳо намозини ўқиган инсон ўша кунининг шукрини адо этган бўлади, деб ўқидим. Баъзида зуҳо намозини вақтида ўқий олмасам, пешиндан кейин ёки шом, хуфтондан кейин ҳам нафл намози ўқисам, шу куннинг шукрини адо этган бўламанми? Зуҳо намозининг ўрнини босадиган нафл намози борми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда ўша вақтда ўқигани дейилган. Вақтида ўқилмаса одати бузилмаслиги учун улуғларимиз вожиб бўлмасада вақт топганларида қазосини ўқиган. Тўғри қиларкансиз. Валлоҳу аълам!