Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ, 3 ўғлим бор. Катта ўғлим 12 ёшда, намоз ўқийди, рўза тутади, бироқ бу амалларни бизнинг талабимиз билан қилади, намозларига бефарқ. Дангасалик, уришқоқлик ва иш буюрсак қилмайдиган одат чиқарди. Авваллари бунақа эмасди. Оятларни жуда сусткашлик билан ёдлайди. Ёдлаганлари учун тақдирладик ҳам, қаттиқ уришдик ҳам, бироқ фойдаси бўлмади. Укаси 9 ёш, у ҳам акасини такрорлаяпти. Маслаҳат беринг!
– Ва алайкум ассалом! Фарзандингиз ўтиш даврида. Унга бўлган босимни бироз камайтирганингиз маъқул. Қўпроқ ўрнак бўлиш услуби қўл келади. Сизга бир воқеани айтиб бераман. Ўзингиз хулоса қилиб оларсиз.
Ота ўғлининг ўқиши ҳақида устозидан сўрабди.
Устози: Оятларни ёд олишда бироз сустлашяпти .
Ота: Ҳа, бомдодга ухлаб қолаётгандим. Балки шунгамикин...
Валлоҳу аълам!