Намозда либос

03:22 / 25.10.2020 | Munisa | 465

Ассалому алайкум! Ёзги юпқа кўйлакда (ёруғликда танани шакли кўринадиган) лозим билан намоз ўқиш жоизми? Уйда ўқиганда тана кўринмайди. Мен 4 ойча шундай ўқиганман.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кийимнинг шарти шаффоф бўлмаслигидир. Сизда у шарт топилмаган. Уйнинг ичида бўлгани учун биров кўрмагани эътибори йўқ. Ҳеч кимса йўқ жойдаям аврат берк бўлиши намознинг шартидир. Валлоҳу аълам!