Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим яқиндан бери жуда кўп ғазабланадиган бўлиб қолдилар. Асабийлашганларида кўзларига ҳеч нима кўринмайди. Авваллари ундай эмасдилар, оғирроқ, босиқроқ эдилар. Ҳозир арзимас нарсага ҳам ғазаб қилиб, борган сари ғазабларини тиёлмай моддий (буюмларга нисбатан) ва маънавий зарар келтирб қўймоқдалар. Мен "ғазаб шайтондандир, ғазабингизга енгилманг, истиғфор айтинг", дейман. Лекин жиддий қабул қилмайдилар. Эрим ҳаддан ташқари ғазабланиб кетмасликлари учун таъсир қиладиган оят ва ҳадислардан мисоллар бўлса бўлишсангиз, шоядки бу самарасини берса.
– Ва алайкум ассалом! Асаб эмоциясининг асл сабабини билиш керак. Уни шунчаки йўқ қилиб бўлмайди. Агар асаб эмоцияси босилиб турилса бунинг оқибатида психосоматик касалликлар келиб чиқа бошлайди. Сиз қанчалар панд-насиҳат қилманг барибир эркак киши аёл кишига бўйин эгмайди, у гапингизга қулоқ солмайди. Аксини қилаверади. У ўзидан юқорироқ турадиган, у ҳурмат қиладиган инсон қилган панд-насиҳатга қулоқ солиши мумкин. Турмуш ўртоғингиз албатта психолог суҳбатига бориши зарур. Валлоҳу аълам!