Кўчага чиқишда безаниш

18:22 / 28.10.2020 | Robiya | 1348

Ассалому алайкум! Турмушга чиққан аёллар ва турмушга чиқмаган қизлар доимий равишда (кўчада ҳам) бармоғига узук, тирноғига хно ва кўзига сурма суриб юриши жоизми? Баъзи жойларда "ҳаддан ошмаган ҳолда бўяниш", яъни макияж қилиш мумкинлиги ҳақида ўқидим. Кўчага чиқишда ҳам ҳаддан оширмай пудра, қалам, туш ва лаб бўёғидан фойдаланиш қанчалик тўғри?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда аёллар қўли эркаклар қўлидан фарқ қилиб туриши кераклиги айтилган. Аммо ҳозирги кундаги зийнатланишни бир нима деёлмаймиз. Валлоҳу аълам!