Қуръон

16:56 / 12.11.2020 | Zaynab | 456
Ассалому алайкум! Қайнонамга Қуръон ўқишни ўргатмоқчи эдим. Лекин уларга бир танишлари “келинингдан ўрганадиган бўлсанг кейинчалик унга қаттиқроқ гапира олмайсан, агар урушсанг гуноҳкор бўлиб қоласан. Шунинг учун бошқасидан ўрганақол” дебди. Бу гапни айтган аёл қанчалик тўғри гапирган?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри, устозни улуғлаш керак, лекин уришмай, она сифатида танбеҳ бериши жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!