Омин қилиш

03:13 / 14.11.2020 | Mohlaroyim | 684
Ассалому алайкум! Омин қилганда дуо қилгач юзга қолни суртиш суннатда борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилаётиб икки қўлларини кўтардилар ва мен қўлтиқлари оқини кўрдим».

Бухорий ривоят қилган.

Дуонинг одобларидан бири икки қўлни кўтариб дуо қилишдир.

Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, Роббингиз ҳаёли ва каримдир. У зот бандаси Унга икки қўлини кўтарса уларни бўш қайтаришдан ҳаё қилади», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

Бу ҳадиси шариф ҳам дуода икки қўлни кўтариш кераклигига далилдир.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон дуода икки қўлларини кўтарсалар уларни юзларига суртмасдан туриб қайтармас эдилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

Дуонинг одобларидан бири икки қўлни кўтариб дуо қилгандан кейин қўлларни юзга суртишликдир.

 Валлоҳу аълам!