Тушкунликка тушиш

23:38 / 30.10.2020 | Munisa.5 | 539

Ассалому алайкум! Мен фикрларимни жамлай олмайман. Баъзан ўзим нима хоҳлаётганимни ҳам билмайман. Ухлашим ҳам жуда қийин. Эмизиклиман, фарзандим кундузи бир маҳал, 30 минут ёки 1 соат ухлайди. Энди 1 ёшга тўлди. Иккимиздаги муаммонинг сабаби гормонларми? Маслаҳат беринг! 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Кундалик режага амал қилиб яшашга ҳаракат қилиб кўринг. Озиқ-овқатларингизга эътиборли бўлинг. Дам олишга ҳам вақт ажратишингиз керак. Ухлай олмаслигингиз яхши эмас. Мия дам олмаяпти. Уйқуга алоҳида тайёргарлик кўришингиз керак. Мия иш фаолиятини яхшилаш учун овозингизни чиқариб китоб ўқиб туришга одатланишингиз лозим. Организмингизда витамин ва минераллар етарли даражада бўлишини таъминлашингиз керак. Невропатолог кўригига борсангиз ҳам анча фойдали маслаҳатлар ва тўғри ташҳис оласиз. Эҳтимол, бу ҳолатингиз туғруқдан кейинги стресс сабабидандир. Валлоҳу аълам!