Ассалому алайкум! Бир неча йиллар олдин бир аёл ишлаш учун тунашга уй топган. Бу уйда ёлғиз онахон яшаган. Ишдан бўш вақтда шу аёл онахоннинг уй юмушларига ёрдам бериб турган. Бир вақт онахон билан келишмовчилик рўй берган. Шундан кейин шу аёл битта (жуфт эмас) олтин сирғани сипир-сидир пайтида топиб олганда кимники эканлигини хеч кимдан сўрамади, ким сўраса бераман деб ўзида ушлаб турди. Онахон сўрамади ва бу олтин сирға шу аёлда қолиб кетди. Шу аёл уйдан кетди ва ўзининг қариндоши ёнига келиб: "Бу олтин сирға сенда турсин, кейин сўрасам қайтариб берасан" деди. Вақт ўтиб қариндоши бу олтин сирғани бояги аёлдан сўрамасдан узук қилиб қизига берди: "Вақтинчалик тақиб юравер, бу сирға қариндошимизники" деб. Ҳозирда шу аёл каттиқ афсусда ва олган нарсасини эгасига қайтариб бермоқчи. Шу аёл қариндошидан ўша нарсани қайтариб беришини сўраганда, қариндош: "Келинг сизга шу пулини берайлик, узукни кандай оламиз" дейишди. Мазкур ҳолатда шу аёл кандай йўл тутиши лозим? Қариндошидан пулини олиб янги олтин сирға сотволиб қайтариш керакми ёки бояги узукни нима бўлсаям олиб эгасига қайтариш керакми? Ёки эгасига фақат ҳозирги олтин сирға нархида пулини бериш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Худди ўша каби сирғани олиб қайтариш ҳам жоиз. Вазни зарра камаймаган бўлса, узукни қайтариш ҳам жоиз, қийматини пул билан қайтариш ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!