Ҳайз

17:54 / 14.11.2020 | Mahliyo | 718
Ассалому алайкум! Туққанимга 1 ярим йил бўлди. Ҳайзим шундан буён жуда бетартиб келяпти. Ҳозир 1 ойда 2 марта 2 кун оз-оздан жигарранг ажралма келяпти. Бу ҳайзми йўқми билмаяпман. Шунақа вақтда намоз ўқисам бўладими ёки бўлмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайз бўлишингиздан олдин келадиган жигарранг суюқлик ҳайздир, демак ҳайзингиз ўша пайтдан бошланади. Ҳайз ниҳоясида келган жигарранг суюқлик ҳам ҳайз ҳисобланади. 10 кунгача ҳайз деб олаверасиз. Шу суюқликлар тамоман тўхтаб оқ нарса келгунича ҳайз ҳукмида бўласиз. Ўн кундан ошса, ғусл қилгандан кейин истиҳоза ҳукмида бўласиз ва ҳар намоз вақти янги таҳорат олиб намозларингизни ўқийверасиз.  Валлоҳу аълам!