12 ракатли нафл ўрнига қазо намози

17:53 / 14.11.2020 | Robiya | 590
Ассалому алайкум! Ҳар куни фарз намозлардан ташқари 12 ракъат нафл намозини ўқиш жаннатга олиб борадиган йўллардан бири эканини билиб олдик. Ҳозирги ҳар кунимизда 12 ракъат қазо намозларини ўқисак, жаннатга сабаб бўлувчи нафл намозлари ўрнига ўтадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу 12 ракъат беш вақт фарзларга қўшиб ўқиладиган суннат намозларидир. Бомдоднинг икки ракъат, пешиннинг тўрт ва икки ракъат, шомнинг ва хуфтоннинг икки ракъатдан суннатдари. Шуларни вақтида фарзига қўшиб ўқиб юрсангиз, ваъда қилинган нарсага эга бўласиз. Бир намоз бошқа намоз ўрнига ўтмайди. Ўқиганингиз қазо намози бўлса, улар ўқимаган фарз намозларингиз ўрнига ўтади. Уни суннатнинг ўрнига ҳам ўтказиб бир вақтда икки нарсага эришга олмайсиз. Бир намозга икки ният қилинмайди. Валлоҳу аълам!