Исломий тарбия

22:20 / 02.11.2020 | Oysuluv | 706

Ассалому алайкум! Уч ёшли ўғил фарзандим бор. Куни билан уйда иккаламиз ёлғиз бўламиз. Намоз ўқиётган вақтимда фарзандим ёлғиз қолади. Шунинг учун "намоз ўқиманг",  деяверади. Ёки "телефон беринг, ўйнаб ўтираман", дейди. Телефон ҳар томонлама зарарли бўлгани учун, ҳамда телефонга жуда ўрганиб қолгани боис беришни хоҳламайман. "Кел, бирга намоз ўқиймиз", десам истамайди. Шундай вақтларда қандай йўл тутай? Фарзандимга исломий тарбия бериш учун нималарга эътибор берай? 

Педагог:

– Ва алайкум ассалом! Бола характеридаги барча хусусиятни хонадон аҳлидан кўчирма сифатида ўзлаштиради. Сиз телефонингиздаги барча ўйинларни ўчириб ташлаб, ўрнига интернетдаги болалар учун исломий мультфильмлар, Aллоҳнинг 99 исмлари зикр этилган болалар ижросидаги қўшиқлар, кичик сура ва дуоларни юклаб олинг. Натижа жуда яхши бўлади, ҳатто жойнамозга бориб сажда қилаётганини кўриб бахтли дамларни ҳис қиласиз, ин ша Аллоҳ! Валлоҳу аълам!