Қазо намоз

16:50 / 17.11.2020 | Bintu Ravshan | 1330
Ассалому алайкум! Намоз ўқишни кеч бошлаганман, аммо ҳозирда қолдирмасдан ўқишга ҳаракат қилаяпман. Қазо намозларимни ҳам адо этишга ҳаракат қиляпман, аммо бир савол ўйлантириб қўйди, бир қанча вақт олдин Шайхимизни қазо намозлари ҳақида маърузаларини эшитгандим, унда қаср намозларини қазосини қаср намози каби ўқилади деганканлар. Шунга мен ҳам уйдан тез-тез узоққа 3-4кунлик муддатга кетардим. Энди иккиланиб қолдим қазо намозларимни ҳисобини олишга. Қандай йўл тутай?? Мусофир бўлиб юрган вақтимни тахминан ҳисобини чиқарайми ёки барча тақрибан ҳисоблаган қазоларимни бир хилда ўқийверайми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тахминан ҳисоблаб сафардаги намозлар учун қаср ўқинг. Валлоҳу аълам!