Риё эмасми?

16:49 / 17.11.2020 | Dilsora | 592
Ассалому алайкум! Бир муҳим иш топширилган бўлса ёхуд муҳим жойда қатнашётганда " ишончини оқлайман " деса риё бўлиб қолмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзини кўз-кўз қилиш мақсадида айтса, ҳа. Шунингдек, келгуси ишга бундай ваъда бермай, уни Аллоҳнинг иродасига боғлаш зарур, мисол: иншааллоҳ, Худо хоҳласа, деб. Валлоҳу аълам!