Ассалому алайкум! Акаларим оиласи билан ҳаммамиз бирга яшаймиз. Жиянларим 1.5 ёш 2 ёш ундан катталариям бор. Мен ҳали турмушга чиқмаганман. Кўп ҳолларда дарс қилаётганимда келиб асабимга тегади ёки бир-бирини уради. Шу пайт жаҳлим чиқиб кетади. Бирини уриб иккинчисини тарафини оламан. Лекин урганим учун (жудаям ўтказвормайман)йиғлагим келади. Ҳали ҳеч нимани билмайдиган болаларни урганим учун. Аслида мен амма сифатида уларни уришга, бақиришга ҳаққим борми? Урганим учун зулмкор бўлдимми? Бу гуноҳми? Аслида уларга қандай муносабатда бўлишим керак?
– Ва алайкум ассалом! Уриш жоиз эмас, қаттиқ тегиш ҳам. Улар ҳали ақли комил эмаслигидан ҳатто Аллоҳ уларни мукаллаф қилмаган. Шундай экан, уларга мулойим муомалада бўлиш керак, гарчи тўпалон қилса ҳам. Валлоҳу аълам!