Соғлиқ фарзанд

22:51 / 14.11.2020 | Farangiz | 798
Ассалому алайкум! 3 нафар 2 қиз, 1 ўғил фарзандларим бор. Хўжайиним яна фарзандли бўлишни хоҳлайдилар. Лекин менинг соғлигимда муаммо бор. Ҳар доим дори ичиб юраман. Агар хўжайинимни айтганини қилмасам гуноҳкор бўлиб қолмайманми? Ёки Аллоҳга таваккал қилиб ҳомиладор бўлсам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ишончли шифокор билан маслаҳат қилиб кўриш керак. Яхшилаб даволаниб туққан яхши албатта. Валлоҳу аълам!