Таҳорат масаласи

17:20 / 17.11.2020 | Alhamdulillah | 1190
Ассалому алайкум! Аёллар пардоз қиламиз манашу пардозимиз билан олинган таҳорат таҳорат ҳисобланадими ёки макияжни ўчириб кейин олсак бўладими? Сув ўтказадиган туш, пудра шунга ўхшаган пардоз воситалари билан олинса бўлаверади деб эшитдим. Шу тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ерда эътибор қиладиган асосий нарса сув ўтиб ўтмаслиги. Ҳар қайси пардоз воситалари сув ўтказадиган бўлса, таҳорат дуруст бўлаверади, ўтказмаса йўқ. Биз бутун пардоз воситаларининг хусусиятини била олмаймиз. Буни аниқлаш ишлатадиган одамгадир. Валлоҳу аълам!